ГлавнаяРегистрацияВход saytlar.ucoz.com Четверг, 25.04.2024, 02:52
  Каталог статей Приветствую Вас Гость | RSS

 
 
Главная » Статьи » Мои статьи

ЯНГИ МАВСУМГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ
25 феврал, ҳафтанинг чоршанба куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Мажлислар залида футбол бўйича Профессионал лига иштирокчилари янги мавсумни бошлаётганлиги муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари, футбол жамоатчилиги, мураббийлар, ҳакамлар ва мутаҳассислар билан учрашади.

Тадбирда янги футбол мавсуми учум масъул бўлган ҳар бир мутасадди янги мавсумга қай йўсинда тайёргарликлар кўрилгани, чемпионат ва кубок баҳсларидаги ўзгариш ва ислоҳотлар, регламентга киритилган ўзгартириш ва тузатишлар, ҳакамлар ва мураббийлик фаолиятини тартибга солувчи янги талаблар, стадионларнинг ҳолати, ўйинчи ва легионерларни қайд қилиш тартиби каби турли масалаларда маълумот берадилар.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти Мираброр Усмонов, биринчи вице-президент Баҳтиёр Раҳимов, Профессионал футбол лигаси директори Фарҳод Магомедов, ЎФФ Бош котиби Сардор Раҳматуллаевлар иштирок этадилар.

Тадбир соат 10:00 да бошланади. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам таклиф этиладилар.

Категория: Мои статьи | Добавил: saytlar (25.02.2009)
Просмотров: 1455 | Комментарии: 127 | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
 
 
Категории каталога
Мои статьи [5]

Форма входа

Мини-чат

Поиск

Друзья сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Конструктор сайтов - uCoz