ГлавнаяРегистрацияВход saytlar.ucoz.com Пятница, 29.03.2024, 10:49
  Каталог статей Приветствую Вас Гость | RSS

 
 
Главная » Статьи » Мои статьи

ТЕРМА ЖАМОАМИЗ «НАВРЎЗ»ДАН КЕЙИН ЙИҒИЛАДИ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида бўлиб ўтадиган Қатар ва Австралия терма жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида 23 март куни ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди.

Тошкентда бошланиб, Австралияда давом этадиган йиғин арафасида бош мураббий Миржалол Қосимов ўз рўйхатидаги футболчиларнинг тайёргарлик даражасини 1 март куни старт оладиган Ўзбекистон чемпионати ва деярли 1 ҳафта ўтиб бошланадиган Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида яна бир бора кузатиш имкониятига эга бўлади.

Миллий чемпионат баҳсларида Қосимов асосан номзод футболчиларнинг аҳволини диққат билан кузатса, Чемпионлар лигаси ўйинларида асосий эътибор асосий таркиб аъзолари бўлган футболчиларга қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 28 март куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида Қатар терма жамоасини қабул қилади ва ўтган йилги 0:3 ҳисобидаги мағлубият учун ўч олишга ҳаракат қилиб кўради. Ушбу учрашув тугаши билан, терма жамоа делегацияси чартер рейси орқали Австралияга йўл олади. Австралия - Ўзбекистон учрашуви эса, 1 апрел куни ўтказилади.



Категория: Мои статьи | Добавил: saytlar (25.02.2009)
Просмотров: 1340 | Комментарии: 144 | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
 
 
Категории каталога
Мои статьи [5]

Форма входа

Мини-чат

Поиск

Друзья сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Конструктор сайтов - uCoz