ГлавнаяРегистрацияВход saytlar.ucoz.com Суббота, 20.04.2024, 01:57
  Каталог статей Приветствую Вас Гость | RSS

 
 
Главная » Статьи » Мои статьи

«ПАХТАКОР» ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИНГ ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ
Бугун соат 11:00 да «Пахтакор» марказий стадионининг мажлислар залида жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчиларнинг тақдимот маросими ўтказилди. Унда ОАВ вакиллари қатнашишди. Тақдимот маросимини клуб вице-президенти Самвел Бабаян, клуб матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаевлар ўтказишди. Янги футболчилар – Шерзод Каримов, Дилшод Шарофетдинов ва Боян Миладинович, шунингдек Самвел Бабаян йиғилганларнинг саволларига жавоб беришди.
Айтиш мумкинки, анжуман дўстона, енгил руҳда кечди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Одатда айнан янги футболчилар таништирув маросимида фақат шу футболчиларнинг харидига оид саволлар билан чекланиларди. Бу сафар журналистларга клубга оид истаган саволларини беришларига изн берилди. Саволлар турфа бўлди. Барча саволларга жамоа вице-президенти ва эндиликда пахтакорчига айланган футболчилар тўлиқ жавоб беришди.
Саволларни келтириб ўтирмай, жавоб берувчиларнинг гапларини келтирсак, мақсадга мувофиқ бўлса керак.
Самвел Бабаян:

Янги футболчилар ҳақида

Биз яқин шарқлик, хусусан сербиялик футболчини танлаганимиз бежиз эмас. Серблар интизомли, жисмонан бақувват ва профессионал футболчидирлар. Буни жаҳон футболини кузатиб борадиганлар билишади. Дарко мисолида биз профессионал футболчини кўрдик. Маркович ҳали ўзини тўла намоён қилгани йўқ. У ҳам, Миладинович ҳам бизга келажак режаларимизда катта ёрдам беришади деб умид қиламан.

Боянни биз анча кузатдик. Селекционерларимиз унинг ўйинларини бевосита гувоҳи бўлдилар. У ҳақда маълумот тўпладик, кўплаб мутахассислардан суриштирдик ва шундан сўнггина якуний қарорга келдик. Унинг юксак иқтидор эгаси эканлигига шубҳамиз йўқ.

Дилшод Шарофетдиновни ўзингиз жуда яхши биласиз. Биз бу футболчини бир неча йил аввал сотиб олмоқчи эдик. Аммо «Динамо» билан тузилган узоқ муддатли шартнома бунга йўл бермаганди. Ниҳоят бу йил самарқандликлар раҳбарияти бизнинг таклифга рози бўлишди ва энди Дилшод биз билан.
Шерзодни эса ортиқча таърифлаб ўтирмайман. Барчангиз кўргансиз унинг салоҳиятини. Умид қиламанки, барча футболчилар жамоада рақобатнинг кучайишига ва янги ютуқлар қўлга киритилишига ёрдам беришади.

Жамоани тарк этиши мумкин бўлганлар ҳақида

Айни пайтда Ильдар Магдеев Қозоннинг «Рубин» клуби ихтиёрида. Биз унинг кетишига рад жавобини беришга ҳаққимиз йўқ эди. У билан келишувимиз бўйича, кучли клубдан таклиф тушса рухсат бермоғимиз керак. «Рубин» Европа чемпионлар лигасида ўйнайди. Ўзбекистондан бу турнирда Шацких ва Ирисметовларгина иштирок этишган. Умид қиламиз, Магдеев қозонликлар ишончини оқлайди ва у ҳам ЕЧЛда қатнашади. Унинг трансфери 28 февралгача ҳал бўлиши кўзда тутилган.

Бошқа футболчиларга келсак, Кирьян, Клецков, Бердимуродов, Қўзибоев, Акопянцлар бошқа жамоаларга трансфер қилинса керак. Чунки футболчига захирада ўтиргандан кўра ўйин амалиётига эга бўлиш муҳимроқ. Айни пайтда биз ушбу футболчиларга жамоа қидиряпмиз. Бразилиялик Фабио Пинтога эса аллақачон жавоб бериб юборганмиз. Айтиш мумкинки, биз бу трансфердан ранжиганмиз.

Ҳимоя ҳақида

Ҳимоя чизиғимизда жиддий рақобат юзага келаётганидан хурсандман. Биз айнан марказий ҳимоячига эҳтиёж сезгандик. Ишонч билан айта оламан, бу йил селекциямиз яхши ишлади ва биз айнан камчилик жойимизни ёпа олдик.

Бюджет ҳақида

Жаҳонда ҳукм сураётган молиявий инқироз жамоамиз бюджетига таъсир қилмайди. Бу йил учун мўлжаллаган суммамиз худди аввалги йилдагидек бўлади.

Ўртоқлик учрашуви ҳақида

Ҳа, эртага, 25 февраль, чамаси соат 16:00 да жамоамиз «Бунёдкор» билан ўртоқлик-назорат ўйинида иштирок этиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҳозирча тўлиқ маълумот бера олмайман. Икки жамоа раҳбарлари бу борада яна бир бор учрашиб, келишиб оламиз. Аниғи шуки, ўйин ёпиқ бўлади. Мухлислар бу ўйинга кира олмайдилар. Фақатгина икки жамоа фан-клуби аъзолари ва журналистларни таклиф этамиз. Бу ўйин икки жамоа раҳбарлари келишуви туфайли амалга оширилмоқда. Мақсад, футболчиларни миллий терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари ва ҳар икки клубнинг ОЧЛдаги ўйинлари олдидан синаб кўриш ва ўйинларини такомиллаштиришдир.

Боян Миладинович

«Пахтакор»га келиши ҳақида

Мен бу ерга келишимдан аввал Ўзбекистон ҳақида, «Пахтакор» ҳақида сўраб-суриштирдим. Бу борада менга дўстим Дарко катта ёрдам берди. Клуб бой тарихга ва анъаналарига эга. Бу ерда барча ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилгани, жамоа фақат юқори ўринлар учун курашиши, ОЧЛда иштирок этиши туфайли мен бу клубни танладим. Менга Европанинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлди. Аммо «Пахтакор»ни танлаб адашмадим, деб ўйлайман.

Ёз ҳақида

Бу ернинг ёзи иссиқ келишидан хабарим бор. Менга Маркович айтиб берди. Аммо хавотир олманг, мен профессионалман ва ҳар қандай об-ҳавода тўп суриш менинг вазифам. Қолаверса, ёзни яхши кўраман (кулади).

Дилшод Шарофетдинов

«Пахтакор»ни танлашим сабаби оддий – бу жамоа буюклар қаторида. Ҳар бир футболчи ана шу жамоада ўйнашни орзу қилади. Шундай экан, таклиф бўлган заҳоти ўйлаб ҳам ўтирмадим. Умид қиламан, бу жамоада ўз ўрнимга эга бўламан.

Шерзод Каримов

Мен ҳам худди Дилшод каби жавоб беришим мумкин. Ҳар бир болакай ақлини таниб, тўп тепа бошлагач, ушбу клубда ўйнашни орзу қилса керак. Мен ҳам шулар қаторидаман. Умидим, жамоа тарихида ўз номимни ёзиб қолдириш. Биз ўзимиз иштирок этадиган барча турнирларда энг олий ўрин учун курашамиз.




Категория: Мои статьи | Добавил: saytlar (25.02.2009)
Просмотров: 956 | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
 
 
Категории каталога
Мои статьи [5]

Форма входа

Мини-чат

Поиск

Друзья сайта

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Конструктор сайтов - uCoz